Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон билан узоқ йиллардан буён тўхтаб қолган маданий алоқаларни йўлга қўйиш бўйича келишиб олинди
Жорий йилнинг 20 февраль куни Душанбе шаҳрида “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров ҳамда Тожикистон маданият вазирлигининг “Базмаро” давлат муассасаси директори Олим Акромов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда икки давлат ўртасида соҳа бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича тажрибалар алмашилди, турли фикрлар муҳокама этилди. Шунингдек, бир неча йиллардан буён тўхтаб қолган маданий алоқаларни йўлга қўйиш, жумладан, доимий қўшма концертлар ва фестиваллар ташкил этиш бўйича ҳамкорликни кучайтириш келишиб олинди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатда санъат ва маданият соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, айнан “Ўзбекконцерт” фаолиятига қаратилаётган эътибор тожикистонлик мутахассислар томонидан кенг эътироф этилди. Шу боис Тожикистоннинг “Базмаро” давлат муассасаси фаолиятини айнан Ўзбекистон тажрибаси асосида йўлга қўйиш режасини мамлакат ҳукуматига киритишни мақсад қилишди.
Мавзуга оид
20:08 / 08.10.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради
21:26 / 25.08.2025
Тожикистонда фолбин ва сеҳргарлар хизматидан фойдаланганлик учун жазо жорий этилди
07:46 / 23.08.2025
Россияга исириқ олиб борган тожикистонлик аёл 8 йилга қамалди
10:54 / 12.03.2025