Жаҳон | 08:25 / 22.02.2018
14109
1 дақиқада ўқилади

Меланья Трампнинг ота-онаси АҚШда доимий яшаш мақомини олди

Фото: Getty Images

АҚШ биринчи хоними Меланья Трампнинг ота-онаси, Словенияда таваллуд топган Виктор ва Амалия Кнавс Қўшма Штатларда доимий яшаш мақомини (гринкарта) олди. Бу ҳақда оилавий жуфтлик адвокати Майкл Уилдс маълум қилган.

У қандайдир қўшимча изоҳлар беришдан бош тортган.

Адвокатнинг баёноти президент Трампни яна танқид қилишларига олиб келди. "АҚШдаги деярли ҳар бир оила Трамп "ўлдиришни" хоҳлаган иммиграцион дастурларга боғланган. Ҳаттоки Трампнинг оиласи ҳам бунга алоқадор", - дея маълум қилди конгрессмен-демократ Луис Гутьерес Меланья Трампнинг ота-онасига гринкарта тақдим этилгани бўйича фикр билдириб.

Ҳозирда қонуний мақомга муҳожирлар мамлакатга ўз қариндошлари, жумладан эри ёки хотини, фарзандлари, ака-укалари ва опа-сингиллари кириши учун петиция бериш ҳуқуқига эгалар. Меланья Трампнинг ота-онаси ҳам қонунчиликдаги айнан шу нормадан фойдаланган.

Мавзуга оид