Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мордовияда Ўзбекистон фуқароси ҳомиладор бўлган хотинини бўғиб ўлдирди
Ўзбекистоннинг 24 ёшли фуқароси ҳомиладор бўлган рафиқасини ўлдирганликда айбланмоқда. У 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин, деб хабар беришган Россия Тергов қўмитасининг Мордовия бўйича тергов бошқармасидан.
Тергов версиясига кўра, қотиллик 20 февраль куни Луховка ҳудудидаги ижарага олинган квартирада юз берган. Эркак ва унинг 26 ёшли рафиқаси нима сабабдандир қаттиқ жанжаллашиб қолган. Натижада эркак хотинини бўғиб ўлдирган. Шундан сўнг у полиция бўлинмасига йўл олган ва юз берган ҳодиса ҳақида айтиб берган. «С» маълумотларига кўра, аёл ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасида бўлган.
Ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилди. Айни дамда рўй берган воқеанинг барча тафсилотларини аниқлашга қаратилган тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, қатор экспертизалар тайинланди. Гумонланувчи қўлга олинди.
Мавзуга оид
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
17:53 / 11.05.2026