Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёдаги автоҳалокатда 4 киши вафот этди
20 февраль куни соат 07.10ларда Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида 1988 йилда туғилган Т.Шаматов ўзининг «Ласетти» русумли автомашинасида автоҳалокатга учради.
Автомашина Ўрикли маҳалласи ҳудудидан ўтувчи «Бишкек-Душанбе-Термиз» М-41 йўлининг 1553-км.да ҳаракатланиб кетаётганда ҳайдовчи бошқарувни эплай олмай, йўлнинг чап томонидаги ариққа тушиб кетган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси тарқатган хабарга кўра, автомашина ҳайдовчиси Т.Шаматов жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган. Унинг йўловчилари З.Мардонова, Д.Жўраев, М.Абдухайирова ҳамда Т.Эшмирзаевалар воқеа жойида ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
11:40 / 14.07.2026
“Диплом эмас, тажриба муҳим”: 8 тилни биладиган 25 ёшли Ҳожимурод ҳикояси
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026