Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Тожикистон Мудофаа вазирлиги мобиль қўшинлари мажмуасини қуриб берди
Фото: CA News
Фахрабодда Тожикистон Мудофаа вазирлигининг мобиль қўшинлари жиҳозланган мажмуаси очилиш маросими бўлиб ўтди, у АҚШ томонидан 1,3 млн долларга қуриб берилган.
АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси маълумотларига кўра, ушбу мажмуа 200 нафардан зиёд ҳарбий хизматчилар учун мўлжалланган ўқув синфлари, ошхона, казарма, санитария-техник иншоотларни ўз ичига олган учта бинодан иборат.
Дипломатик миссиядан эслатишларича, ўтган йил охирида АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ Миллий хавфсизлик стратегиясини эълон қилди, унда Марказий Осиё давлатларининг сиёсий кўмак, иқтисодий алоқалар ва терроризмга қарши кураш орқали Афғонистонда узоқ муддатли тинчлик ва фаровонликни таъминлашда алоҳида роль ўйнаши таъкидланади.
«Қўшма Штатлар минтақадаги суверенитети, хавфсизлигини ва барқарорлигини қўллаб-қувватлаш учун Тожикистон билан ҳамкорлик қилишга тайёр. АҚШ Тожикистон билан 26 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келмоқда ва Тожикистонда хусусий сектор, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим, демократик институтлар ва хавфсизликни қўллаб-қувватловчи дастурларни амалга ошириш ҳамда қўллаб-қувватлаш учун 1,8 миллиард доллардан кўпроқ маблағ ажратди», - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
13:30 / 07.02.2026
АҚШ элчиси Полша Сейми спикери билан алоқаларни узмоқда
11:19 / 07.02.2026
Трамп: Эрон билан музокаралар яхши кетяпти, унга келишув қизиқ
09:31 / 07.02.2026
Трамп Ҳиндистонга Россиядан нефт сотиб олишдан воз кечиши эвазига бож тўловларини бекор қилди
09:02 / 07.02.2026