Жаҳон | 16:55 / 23.02.2018
7234
1 дақиқада ўқилади

Дарахтдан туша олмаган мушук боласини қутқармоқчи бўлган аёлнинг ўзи дарахтда тиқилиб қолди

Фото: Twitter/cambsfrs

Англиянинг Кембрижшир графлигида Эмили Уиттон дарахтда тиқилиб қолган мушук боласини ўзи қутқаришга қарор қилди, деб ёзмоқда Тelegraph.

Белла исмли оқ-кулранг мушук боласи атиги 13 ҳафталик бўлган.

Аёл 20 метр келадиган дарахтга чиққан, бироқ пастга қайтиб туша олмади, сабаби оёғи шохлардан бирига тиқилиб қолган.

Фото: Twitter/cambsfrs

Воқеа жойига ўт ўчириш бригадаси етиб келди ва аёл ҳамда мушук боласига дарахтдан тушишга ёрдам берди.

Кембрижшир ўт ўчириш ва қутқариш хизмати вакили ҳайвонни қутқариш учун «ўз ҳаётини хавф остига қўймаслик», балки дарҳол мутахассисларни чақиришни тавсия этган.

Мавзуга оид