Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Визасиз режим жорий қилингач, Исроилдан Тошкентга рейслар учун барча чипталар сотилиб кетди
Ўзбекистонда бир қатор давлатларга 30 кунгача виза олиш бекор қилинганидан кейин 2 кун ичида Исроилдан Тошкентга келиш учун июнь ойигача бўлган авиачипталар сотиб бўлинган. Бу ҳақда туризмни ривожлантиришга бағишланган видеоселектор вақтида мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев томонидан маълум қилинди.
Шу боис виза режими бекор бўлган давлатлардан қатновлар сони оширилиши қайд этилди.
Бундан ташқари, ушбу давлатлардан Тошкент шаҳридан ташқари Бухоро, Самарқанд, Урганч, Навоий ва Қарши шаҳарларига ҳам тўғридан-тўғри рейслар очилади.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 10 февралидан Исроил, Индонезия, Корея Республикаси, Малайзия, Сингапур, Туркия ва Япония фуқаролари, шунингдек, Ўзбекистонга мунтазам авиарейсларни амалга оширувчи ҳаво кемалари экипажлари аъзоларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш санасидан бошлаб 30 кунлик муддатга визасиз режим жорий этилди.
Маълумот учун, Исроилда келиб чиқишига кўра ўзбекистонлик бўлган 100 мингга яқин киши истиқомат қилади.
Мавзуга оид
12:39 / 30.05.2026
Исроил ва Россия кучлари можаро зоналаридаги жинсий зўравонлик учун БМТ қора рўйхатига киритилди
12:25 / 29.05.2026
Нетаняҳу ҳарбийларга Ғазодаги назоратни 70 фоизгача кенгайтиришни буюрди
20:01 / 27.05.2026
Исроил ҲАМАС ҳарбий қанотининг янги раҳбарини йўқ қилди
10:25 / 27.05.2026