Норвегиялик тоғ чанғичилари жамоавий мусобақаларда бронза медалини қўлга киритишди ҳамда ўз давлатларига Пёнгчангдаги Олимпиаданинг 38-медалини тақдим этишди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Шу тариқа, улар битта Ўйинлардаги медаллар умумий сони бўйича янги рекорд ўрнатишди (13-14-11).

Аввалроқ рекорд Америка Қўшма Штатларига тегишли бўлган бўлиб, ушбу мамлакат 2010 йилда Ванкуверда 37та медални қўлга киритган.