Жаҳон | 15:30 / 24.02.2018
3830
1 дақиқада ўқилади

Вашингтон Шимолий Кореяга максимал босимни давом эттиради

Фото: Reuters

АҚШ Оқ уй вакили Сара Сандерснинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар ҳукумати КХДР ташқи сиёсати ўзгариши ва Корея ярим ороли аста-секин ядро қуролидан холи ҳудудга айланишига максимал босим ёрдамида эришмоқчи. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

«АҚШ КХДРга максимал босим ўтказишда давом этади. Биз умид қиламизки, Шимолий Корея ҳаракатларида ўзгаришларни кўрамиз, у Корея ярим ороли ядро қуролидан холи ҳудудга айланиши бўйича саъй-ҳаракатларни кўриши керак. Бу бизнинг асосий мақсад саналади», - дея айтиб ўтди Сандерс.

Шунингдек вакилнинг таъкидлашича, мамлакатнинг амалдаги президенти Дональд Трамп АҚШ аввалги маъмурияти томонидан йўл қўйилган хатоларни такрорламайди.

Аввалроқ АҚШ КХДРга қарши санкциялар доирасида янги ишга бел боғлагани маълум қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид