Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Xiaomi сотувлар бўйича ўз тахминларидан 15 млрд долларга ўтиб кетди
Фото: Business Insider
Хитойнинг Xiaomi электроника ишлаб чиқарувчиси 2017 йилга сотувлар ҳажми бўйича ўз тахминларини 100 млрд юань (15,8 млрд доллар)га ортда қолдирди. Бу ҳақда Xiaomi вице-президенти Ван Сян CNBC’га берган интервьюсида маълум қилди.
«Биз белгилаб олган мақсадимизга 2017 йилнинг октябрь-ноябридаёқ эришдик. 2018 йилда 100 млрд юандан ҳам кўпроққа сотишимиз мумкин», - дея айтиб ўтди Ван Сян.
Xiaomi вице-президенти 2017 йилда олинган умумий даромадни маълум қилмади ва 2018 йилга сотувлар бўйича аниқ режаларни очиқламади. 2017 йилда компания ўз тарихида биринчи марта 100 млрд юандан кўпроқ даромад олди.
Xiaomi 2017 йилнинг тўртинчи чорагида етказиб бериш ҳажми бўйича тўртинчи смартфон ишлаб чиқарувчига айланди ва Huawei, Samsung ҳамда Apple’дан ортда қолди. Шу билан бирга, Xiaomi бозор қисқариши фонида етказиб бериш ҳажми ўсган ягона компания бўлди. Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, компания октябрь-декабрда 28,1 миллионтадан кўпроқ смартфон етказиб берган.
Мавзуга оид
11:25 / 14.01.2026
2025 йилда сотилган ҳар 5 смартфоннинг биттаси iPhone бўлди
21:49 / 12.01.2026
Apple 2025 йилда смартфонлар бозорида жаҳон етакчисига айланди
00:15 / 04.01.2026
Xiaomi айрим смартфонларини қўллаб-қувватлашни тўхтатади
02:44 / 28.12.2025