18:33 / 27.02.2018
4302

Озарбойжонда Алиев президентлик сайловларига номзод сифатида рўйхатга олинди

Фото: РИА "Новости"

Озарбойжон Марказий сайлов комиссияси амалдаги давлат раҳбари Илҳом Алиевни навбатдан ташқари президентлик сайловларига номзод сифатида рўйхатга олди. Сайловлар 11 апрелга белгиланган, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Аввалроқ Озарбойжон Марказий сайлов комиссияси амалдаги президент ва яна 14 кишини номзодлар сифатида илгари сурилишини тасдиқлади. Алиев номзодини “Янги Озарбойжон” партияси илгари сурди. Шу билан бирга, қатор мухолифат партиялар, хусусан, “Миллий кенгаш”, “Халқ фронти партияси” ва “Мусават” сайловлар бойкот этилишини маълум қилди. Сайловолди кампанияси 19 мартда бошланади ва 10 апрелда якунланади.

Озарбойжон Марказий сайлов комиссиясининг сешанба кунги йиғилишида Алиевни президентлик сайловларига рўйхатга олиш масаласи кўриб чиқилди. Комиссия аъзолари бир овоздан “ҳа” дейишган.

Top