Жаҳон | 11:35 / 27.02.2018
9650
1 дақиқада ўқилади

Россия ИШИД билан кураш бўйича конференцияда қатнашмайди – АҚШ

Фото: РИА "Новости"

Россия АҚШ Давлат департаментининг ИШИД террорчилик гуруҳи билан кураш бўйича конференциясида иштирок этмайди. Бу ҳақда РИА «Новости» Давлат департаменти вакилига асосан хабар бермоқда.

«Улар (Россия вакиллари) конференцияда иштирок этишмайди. Россия ИШИДга қарши коалиция аъзоси эмас», - дея айтиб ўтди манба.

Шунингдек, у конференцияда фақат АҚШ бошчилигидаги коалиция аъзолари иштирок этишига доир саволни очиқ қолдирган.

Конференция 27-28 февраль кунлари бўлиб ўтади. Хабар берилишича, конференцияда 90 мамлакат ва ташкилот вакиллари қатнашади. Тадбир ИШИД томонидан глобал таҳдид бўйича «умумий позицияни» топишга йўналтирилган, шунингдек, унда гуруҳ билан кураш бўйича аниқ усуллар муҳокама этилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид