Жаҳон | 11:10 / 28.02.2018
4708
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Черногориядан фахрланиши айтилди

Жеймс Мэттис. Фото: ALLISON SHELLEY

АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттиснинг Черногория мудофаа вазири Предраг Бошкович билан учрашув давомида маълум қилишича, Россия амалдаги давлат чегараларини ўзгартиришга уринмоқда, Черногория ҳукумати эса бунга муваффақиятли равишда қаршилик кўрсатмоқда, деб хабар беради «Интерфакс».

«Қўшма Штатлар сизларни бизнинг иттифоқчилар, деб аташ мумкин эканидан фахрда. Сизлар НАТОнинг бошқа аъзолари билан умумий таҳдидларга юзма-юз елкадош бўлиб турибсизлар. Бундай таҳдидлар орасида Россиянинг халқаро чегараларни куч билан тўсиб қўйиш борасида уринишлари ҳам бор», - дея айтиб ўтди Мэттис.

Шунингдек, америкалик сиёсатчи Черногориянинг 2024 йилга қадар мамлакат ҳарбий харажатларини ЯИМдан 2 фоизга қадар кўпайтириш, НАТОнинг Афғонистондаги миссиясида фаол иштирок этишга доир режаларини маъқуллади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид