Қиличбозлик. Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида биринчи марта Осиё чемпионатида совриндор бўлди
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва кадетлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Мусобақанинг қилич (сабля) йўналишида жамоавий баҳсларда қатнашган ўзбекистонлик кадет усталари чорак финалда Иордания терма жамоасини 45:23 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ярим финал йўлланмасига, ярим финалда эса кувайтлик рақибларни 45:44 ҳисобида мағлуб этиб, финал йўлланмасига эга бўлишганди.
Ҳал қилувчи финал жангида спортчилар Жанубий Кореяга 26:45 ҳисобида ютқазиб қўйди ва Осиё чемпионатининг кумуш медали соҳибига айланди.
Қизлар терма жамоаси ҳам жамоавий баҳсларнинг чорак финалида Осиёнинг кучли терма жамоаларидан бири ҳисобланган Япония терма жамоасини 45:43 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Шуни алоҳида қайд этиб ўтиш лозим, ҳисоб 38:40 кўринишида рақиблар фойдасига ҳал бўлаётган бир вақтда, Зайнаб Дайибекова ўз жангида 7:3 ҳисобида ғалаба қозона олди ва жамоага ғалаба келтирди. Умумий ҳисоб: 45:43
Финал йўлланмаси учун кечган жангда қизлар терма жамоаси Жанубий Корея терма жамоасига 23:45 ҳисобида имкониятни бой берди ва якунда Осиё чемпионатининг бронза медалларини қўлга киритишди.
Маълумот учун, қилич (сабля) бўйича баҳсларда терма Ўзбекистон трема жамоаси таркибида қуйидаги спортчилар жанг ўтказди:
Жалолиддин Душамбоев (2002 йил) - Чирчиқ Олимия захиралари спорт коллежи тарбияланувчиси;
Шерзод Мамутов - (2002 йил) - Қорақалпоғистон Республикаси агро ва сув хўжалиги коллежи ўқувчиси;
Пазилбек Генжебаев - (2003 йил) - Қорақалпоғистон Республикаси 2-сонли ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси;
Бобиржон Расулов - (2002 йил) - Тошкент шаҳри, 34-сонли мактаб ўқувчиси;
Зайнаб Дайибекова (Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус Олимпия захиралари коллежи ўқувчиси);
Севинч Исмоилова (Тошкент шаҳри рассомчилик коллежи ўқувчиси);
Шаҳноза Тоғаймуродова (Тошкент шаҳри 300-сонли мактаб ўқувчиси);
Севила Худойберганова (Чирчиқ Олимпия захиралари коллежи ўқувчиси).
Мавзуга оид
17:23 / 13.08.2023
«Заковат» ўйини бўйича Осиё очиқ чемпионати биринчи кун натижалари
19:17 / 13.06.2023
Шамсиддин Воҳидов шахмат бўйича Осиё чемпиони бўлди
14:54 / 01.05.2023
Эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати: Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида ғолиб бўлди
18:25 / 29.04.2023