12:10 / 28.02.2018
25863

Туркманистондаги янги аэропорт Гиннесс рекордлар китобига киритилди

Фото: tdh.gov.tm

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов сешанба, 26 февраль куни Лебап вилояти маъмурий маркази – Туркманободда халқаро аэропортнинг очилиш маросимида иштирок этди, деб хабар берган ушбу давлат раҳбари матбуот хизмати.

Аэропортнинг очилиш маросимида Гиннесснинг рекордлар Китоби вакили Шейда Субаши-Гемижи қатнашди, у «Türkmenhowaýollary» хизмати раиси Даврон Сабуровга Гиннесс рекордлар китобининг «терминали ҳаводан Оғуз Хон юлдузи шаклига эга бўлган аэропорт биносининг ноёб архитектура ечими» учун сертификатни топширди. 

Аэропорт объектлари 600 гектардан ортиқ майдонда жойлашган, йўловчи терминали бинолари – 37 минг квадрат метр. Учиш-қўниш йўлаги узунлиги – 3800 метр, кенглиги – 60 метр. Ўтказиш имконияти – соатига 500 йўловчи.

Фото: hronikatm.com

Мажмуа тизимларини баҳолаш бўйича экспертларга Мюнхен халқаро аэропорти мутахассислари айланди.

Top