Спорт | 08:27 / 01.03.2018
13335
1 дақиқада ўқилади

Неймар қачон операция қилиниши маълум бўлди

Фото: Getty Images

«ПСЖ» форварди Неймар шу ҳафта охирида жарроҳлик амалиётидан ўтказилади. Париж жамоаси ва Бразилия термаси тиббий штаби шундай қарорга келди, деб хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.

Бразилияда 26 ёшли ҳужумчини миллий терма шифокори Родриго Ласмар операция қилади, унга «ПСЖ»дан мутахассис Жерар Селен ёрдам беради. Футболчи Франция чемпионатининг 27-тури доирасидаги «Марсель» билан ўйинда (3:0) жароҳат олганди.

Шу тариқа, Неймар, катта эҳтимол билан, ЕЧЛ 1/8 финали доирасида Мадриднинг «Реал»и билан 6 март куни бўлиб ўтадиган жавоб баҳсида қатнаша олмайди. Эслатиб ўтамиз, биринчи ўйин «қаймоқранглилар»нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди.

Мавзуга оид