Словакия маданият вазири Марек Мадарик журналист Ян Кучак ўлдирилиши сабабли истеъфога кетишини эълон қилди. Унинг айтишича, у юз берган воқеадан кейин лавозимида қололмайди.
Кучак ва унинг қайлиғи жасади февраль охирида улар яшаган уйда топилган. Улар отиб ўлдирилганлар. Полициянинг таъкидлашича, қотиллик 22 февралдан 25 февралгача оралиқда содир этилган. Ушбу қотиллик Словакияда биринчи марта журналист ўлдирилиб кетиши бўлди. Кучак охирги вақтда словакиялик сиёсатчиларнинг италян мафияси билан алоқалари тергови билан шуғулланган. Унинг ўз поёнига етмаган тергови 28 февралда журналист-терговчилар халқаро консорциуми томондан чоп этилди.
Словакия қонунчилигига кўра, маданият вазири матбуотни назорат қилади ва журналистика масалалари билан шуғулланади.
Словакия бош вазири Мадарикнинг истеъфосини қабул қилган.
“Исталган нормал одам икки кишининг ўлдирилишидан ларзага тушади. Маданият вазирлиги журналистларга энг яқин идорадир. Бўлган воқеадан кейин ўзимнинг вазирлик курсимда бамайлихотир ўтира олишимни тасаввур қилолмайман”, деб айтган Мадарик.















