08:11 / 02.03.2018
13469

«Бухоро» янги футболчиларни таништирди

Фото: pfcbuxoro.com

«Бухоро» клуби янги футболчиларни таништириш маросимини ўтказди.

Тадбир Бухоро вилояти мусиқали драма театрида ташкил этилди. 

Унда Бухоро вилояти ҳокими, вилоят футбол федерацияси раиси Барноев Ўктам Исоевич сўзга чиқиб, «Бухоро» клуби янги мавсумда чемпионлик учун курашишини айтиб ўтди. Шундан сўнг, жамоа бош мураббийи Улуғбек Бақоев сўз олиб, мавсумга тайёргарлик жараёнлари ҳақида ва мавсум режалари ҳақида сўзлаб берди. 

Тадбирнинг асосий қисмида янги келган футболчилар таништирилди. Улар: Сергей Русецкий, Арсланмурат Аманов, Марко Клисура, Асилбек Амонов, Азиз Ибрагимов, Раҳматилло Бердимуродов, Шаҳбоз Эркинов, Шавкат Саломов, Шавкат  Муллажонов, Баходир Насимов. 

Футболчиларга клуб футболкалари тантанали равишда топширилди.

Top