Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакатдаги минимал ойлик иш ҳақини 58 фоизга оширишга ваъда берди, шундан сўнг у 2 долларлик кўрсаткичга етади, деб хабар қилмоқда El Nacional.

Мадуронинг таъкидлашича, 1 мартдан минимал ойлик иш ҳақи 248 мингдан 392,5 минг боливарга кўтарилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венесуэла собиқ бош прокурори Интерполни Мадурони қидирувга беришга чақирганди.