Ўзбекистон | 13:07 / 02.03.2018
17529
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ИИББда терговчи ва суриштирувчиларга «махсус сумкалар» берилди

Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида хизмат қилаётган терговчи ҳамда суриштирувчиларга ҳодиса жойида тергов ҳаракатлари ўтказишга мўлжалланган, ичида зарурий буюм ва анжомлар жамланган махсус “Тергов сумкаси” тарқатилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, махсус “Тергов сумкаси” терговчи ва суриштирувчиларга ҳодиса жойида сифатли ашёвий далилларни, изларни, эксперт текшируви учун намуналарни аниқлаш ҳамда олиш, схемалар, чизмалар тузишда, олинган ашёларни расмийлаштиришда, фото ва видеосуратга туширишда, ҳар қандай об-ҳаво шароитларида ҳам процессуал ҳаракатларини бекаму кўст амалга оширишга ёрдам беради.

 

Мавзуга оид