Украина Европага ортдан туриб зарба бермоқда – Венгрия
Венгрия ТИВ раҳбари Петер Сийярто Украинадаги суднинг тил бўйича давлат сиёсати асослари тўғрисидаги қонун бекор қилиниши бўйича қарорини танқид остига олди. Ушбу қонун давлат органлари ишида минтақавий тиллардан фойдаланишга рухсат берган.
Венгрия ТИВ матбуот хизматидан таъкидлашларича, Украинада бир-бирига боғлиқ бўлган ҳаракатлар серияси «Таълим тўғрисида»ги қонундан бошланди, Карпаторти Венгрия маданияти жамияти қароргоҳига ҳужумлар билан давом этди.
Вазирнинг сўзларига кўра, Украина Европадан қўллаб-қувватловни кутмоқда ва шу билан бирга, миллий жамоаларга нисбатан қатъий чоралар билан «ортдан туриб зарба бермоқда».
«Украина ЕИ ва НАТО билан алоқаларни ҳақиқатдан ҳам мустаҳкамлашни хоҳлаётган давлат сифатида жиддий қабул қилиниши мумкин эмас», - дея хулоса қилган у.
Мавзуга оид
08:37
Сибига: Украина қанчалик узоқроқ зарба берса, уруш шунчалик тезроқ тугайди
01:00
Боррел АҚШ Киевга 300 километргача бўлган масофада Россия ичкарисига зарба йўллашга рухсат берганини тасдиқлади
22:02 / 18.11.2024
Украина узоқ масофага учадиган ракеталар учун рухсат олди: энди нима бўлади?
21:08 / 18.11.2024