Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Wirecard AG бош операцион директори Ўзбекистонда ДТ ишлаб чиқишнинг аутсорc имкониятини кўриб чиқмоқда
Wirecard AG бош операцион директори Ян Марсалек Ўзбекистонда дастурий таъминотни ишлаб чиқишнинг аутсорс имкониятларини кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда австриялик тадбиркорнинг Тошкентга яқинда амалга оширган ташрифи давомида маълум бўлди. У йиллик айланмаси 1 млрд доллардан кўпроқ бўлган жаҳондаги энг етакчи софтвер компанияси бошқаруви аъзосидир.
Ян Марселек Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Марказий банк, Ягона умумреспублика процессинг маркази, «Алоқабанк» вакиллари билан учрашди.
Шунингдек, у ташрифи давомида Инҳа университети ва инновацион марказга борди. Тадбиркор Ўзбекистонда Wirecard AG учун дастурий таъминот ишлаб чиқиш бўйича аутсорс имконияти ҳақида ғоя ташаббуси билан чиққан.
Режага кўра, жорий йилнинг иккинчи чорагида пойтахтга компания вакиллари келиб, маҳаллий IT-бозорни тадқиқ қилиш, бўлажак ходимлар ва ҳамкорларни топиш билан шуғулланишади.
Мавзуга оид
19:13 / 12.03.2026
«Молиявий пирамида» учун жазо чоралари оғирлаштирилади
09:30 / 11.03.2026
Ўзбекистонда IT-visa олиш учун янги талаблар жорий этилди
19:45 / 07.02.2024
Ахборот технологиялари йўналишида ютуқларга эришган хотин-қизлар тақдирланади
08:12 / 13.03.2021