Жаҳон | 09:30 / 04.03.2018
16718
2 дақиқада ўқилади

Трамп АҚШ президенти лавозими умрбод берилиши ғоясини билдирди

Фото: Chip Somodevilla—Getty Images

АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой ҳукуматининг давлат раҳбари лавозимида икки муддатга қолиш чекловини бекор қилиш ташаббусини “ажойиб” деб атади. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.  

Трампга Хитой раиси Си Цзиньпиннинг бу борадаги ғояси маъқул келган. “Энди у (Си Цзиньпин) умрининг охиригача раис бўлиб қолади. Бутун умрга раис. У ажойиб. Қаранг, у буни қила олди. Фикримча, бу ажойиб ғоядир. Балки, биз ҳам буни қачондир қилиб кўрармиз”, деб айтган Трамп Флоридадаги тадбирда.

26 февралда Хитой компартияси марказий қўмитаси мамлакат конститутциясига баъзи ўзгартиришларни киритиш таклифини кўриб чиқди. Бутунхитой халқ вакиллари йиғинининг март ойида ўтадиган сессиясида бир кишига Хитой раиси лавозимини 2 муддатдан кўпроқ эгаллаш имкониятини берувчи тузатмалар қабул қилиниши тахмин қилинмоқда. Бу амалдаги раис Си Цзиньпинга 2023 йил, яъни иккинчи муддати якунлангандан кейин ҳам ўз лавозимида қолиш имконини беради. 

Мавзуга оид