Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швейцарияликлар яна 15 йил солиқ тўлашни маъқуллашди
Фото: Getty Images
Швейцария аҳолиси жамоат телевидениеси ва радиоси учун солиқ тўлашни маъқуллади. Шунингдек мамлакат бюджетини федерал солиқлар ёрдамида тўлдиришда давом этади. Ҳукумат сайтида эълон қилинган ва 4 март куни бўлиб ўтган референдум натижаси шундан далолат бермоқда.
Швейцарияликларнинг аксарияти "Биллаге" деб номланувчи медиабожини бекор қилиш ташаббусини рад этишган. Янги ғоя федерал ҳукуматга ОАВни бюджет маблағлари ҳисобидан қўллаб-қувватлашни тақиқлашни ҳам кўзда тутар эди.
Сайловчиларнинг 71,6 фоизи телевизор, радио ҳамда теле- ёки радиосигналларни қабул қилувчи ҳар қандай қурилмадан фойдалангани учун солиқ тўлашга розилигини билдиришди. Тўпланган маблағларнинг барчаси жамоат электрон ОАВ, қисман хусусий ОАВларни қўллаб-қувватлашга сарфланади.
Якшанба кунги референдумда, шуниндек аҳолидан солиқ олиш масаласига ойдинлик киритилди. Швейцария федерал бюджети бевосита федерал солиқлар ва қўшимча қиймат солиғидан шакллантирилади. Бироқ солиқ ставкаси атиги 15 йил амалда бўлади, шу муддатдан сўнг мамлакат ҳукумати аҳолидан солиқ солишни давом эттиришни ва унинг ҳажми бўйича фикрини ўрганиши талаб этилади. Навбатдаги муддат 2020 йилда тугайди. Референдумда айни масалани ҳал этиш талаб қилинган эди.
Натижада сайловчиларнинг 84,1 фоизи "Янги молиявий тартиб-2021" дастурини маъқуллашди.
Мавзуга оид
08:23 / 22.01.2026
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Цюрих шаҳрига келди
16:03 / 10.01.2026
Швейцария Кран-Монтанеда ёнғин қурбонлари хотирасини ёд этди
22:04 / 05.01.2026
Швейцария Мадуро ва унинг шерикларининг барча активларини музлатиб қўйди
15:42 / 05.01.2026