Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Александр Лукашенко Шавкат Мирзиёев ҳақида фикр билдирди
Фото: Reuters
Беларусь Республикаси президенти Александр Лукашенко мамлакатнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига Леонид Маринични тайинлаш вақтида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида ўз муносабатини билдириб ўтди, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.
“Биз Ўзбекистонга нисбатан, ҳақиқатан ҳам, тўғри ва самимий бўлишимиз керак, чунки у ерда Беларусни жуда ҳурмат қилишади. Доим ҳамкорликка тайёрмиз. Ўзбекистон биз учун устувор давлатдир”, дея алоҳида таъкидлаган Беларусь Республикаси президенти Александр Лукашенко.
Беларусь етакчиси икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар Шавкат Мирзиёев президентликка сайланганидан кейин фаол ривожланиб бораётганини қайд этди. Шу билан бирга, “Шавкат Мирзиёев жуда тажрибали, истеъдодли, ақлли ва узоқни кўра оладиган раҳбардир”, дея айтиб ўтган.
Ўз навбатида, Александр Лукашенко Шавкат Мирзиёев билан бир неча бор учрашганини билдириб, “У ўз мамлакатига қанчалик эзгуликлар истаётганини кўриб турибман. Шавкат Мирзиёев Беларусни яхши шерик деб билганлиги биз учун ҳам яхшилик белгисидир. Биз қисқа вақт ичида жуда кўп ишларни амалга оширдик. Шу боис менинг яқин истиқболда Ўзбекистонга қиладиган сафарим давомида муайян вақт ичида бажарилган ишлар сарҳисоби ва муносабатларимиздаги янги босқич хусусида фикр алмашамиз”, дея қайд этган.
Ўзбекистонда Беларусда ишлаб чиқарилаётган техникаларга эҳтиёж юқорилигини инобатга олиб, Лукашенко янги тайинланган элчига мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш вазифасини юклаган.
Мавзуга оид
10:30 / 21.01.2026
Лукашенко Трампнинг “Тинчлик кенгаши”га қўшилишга рози бўлди
15:24 / 31.12.2025
Лукашенко 20 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
17:30 / 25.12.2025
Америкаликлар Лукашенконинг самолётини тузатиб беришган ва озиш учун дори тавсия қилишган
23:50 / 17.12.2025