Қозоғистонда 5 йил ичида нечта терактнинг олди олингани айтилди
Қозоғистонда 5 йил давомида махсус хизматлар 38 та терактнинг олдини олишди. Бу ҳақда 6 март куни ҳукумат мажлисида Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси ўринбосари Нургали Билисбеков маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда объектларнинг 40 фоизи терроризмга қарши ҳимояланганлик талабларига жавоб беради.
2013-2017 йилларда диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш бўйича давлат дастурини амалга ошириш учун 98 миллиард тенге (304,35 миллион доллар) йўналтирилди.
«Дастур якунларини сарҳисоб қилар эканмиз, диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш соҳасида ижобий силжишлар ҳақида гапириш мумкин», - деди МХҚ раиси ўринбосари.
2018-2022 йилларга мўлжалланган давлат дастурини амалга ошириш учун 270 миллиард тенге (838,5 миллион доллар) ажратилади. Махсус ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини замонавий техникалар, қурол-яроғ ҳамда бошқа долзарб ишланмалар билан таъминлаш учун харажатлар кўзда тутилган.
Мавзуга оид
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024