Охирги 10 йилдаги инқирозларни тартибга солишга харажатлар 233 млрд долларни ташкил қилди – БМТ
Халқаро ҳамжамият инқирозлар билан қамраб олинган давлатларда гуманитар ва тинчликпарвар фаолиятни амалга ошириш ва қочқинларни қабул қилишга охирги 10 йил ичида 233 млрд доллар сарфлади. Бундай маълумотларни 5 март куни БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ўзининг “Тинчлик қурилиши ва тинчликни сақлаш” маърузасини тақдим қилиш вақтида келтириб ўтди.
Гутерриш давлатларни ихтилофларга янгича муносабат билдириш тактикасига ўтишга чақирди. Бу тактика инқирозли вазиятлар олдини олиш бўйича ўз вақтида чоралар кўришни кўзда тутади.
БМТ бош котиби 2005 йилда БМТнинг тинчлик жамғармаси ташкил этилганини эслатиб ўтди. Бу жамғарма инқироз ёқасида турган давлатларни барқарорлаштириш бўйича саъй-ҳаракатларни молиялаштиради. Айни вақтда жамғарманинг устав капитали 250 млн долларни ташкил қилади ва Гутерриш давлатларни бу суммани 2 баробарга оширишга чақирган.
Унинг айтишича, давлатларнинг тинчлик қурилиши дастурларини етарлича молиялаштиришни таъминлай олмасликлари ҳаётларни сақлаб қолиш, давлатларни барқарорлаштириш, одамларнинг азоб-уқубатларини енгиллаштириш ва аҳолининг заиф қатламларини ҳимоя қилиш бўйича ҳаракатларга путур етказади.
“Инқирозларга жавоб бериш ўрнига уларнинг олдини олишга кўпроқ сармоя ажратишимиз лозим”, деб айтган Гутерриш. Бош котиб БМТ ва Жаҳон банкининг қўшма тадқиқотини натижаларини келтириб ўтган. Уларга кўра, самарали огоҳлантирувчи чоралар жаҳон ҳамжамиятига йилига 70 млрд доллар тежашга имкон беради. “Тинчлик жамғармаси бу мақсадга эришишдаги жуда муҳим инструментдир”, деб қўшимча қилган БМТ бош котиби.
Мавзуга оид
16:16 / 16.11.2024
Экспертлар: БМТнинг иқлим бўйича конференциялари «мақсадларга мос келмайди»
17:11 / 15.11.2024
Илон Маск Эроннинг БМТдаги элчиси билан махфий учрашув ўтказгани маълум бўлди
17:39 / 07.11.2024
БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
17:00 / 05.11.2024