Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда 19 нафар аёлни ўлдирган собиқ милиционерга ҳукм чиқарилди
Новосибирск области суди милиция собиқ ходими Евгений Чуплинскийни умрбод озодликдан маҳрум этиш ҳақида қарор чиқарди. Аввалроқ суд маслаҳатчилари уни 19 нафар аёлни ўлдирганликда айбдор деб топишганди.
Суд қарорига кўра, Чуплинский алоҳида режимдаги колонияда жазо муддатини ўтайдиган бўлди. Шунингдек, у тўрт нафар жабрланувчига миллион рублдан тўлаб беради.
Чуплинский ҳукмга қарши шикоят бермоқчи, адвокатларининг билдиришича, у ўзи ҳақида ёлғон маълумотлар берган.
Россия ИИВ идорадан ташқари қўриқлаш хизмати собиқ ходими аёлларни ўлдиришда айбдор деб топилди, жиноятлар 1998 – 2005 йиллар оралиғида содир этилган. У қурбонларини ўлдиргандан сўнг, уларнинг жасадларини бўлакларга бўлиб ташлаган ёки таниб бўлмайдиган ҳолатга келтирган. Барча қурбонлар фоҳишалар бўлгани айтилмоқда.
Мавзуга оид
09:32
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026