Суриядаги Хмеймим авиабазасига қўниш чоғида Россиянинг Ан-26 транспорт самолёти қулади. Бу ҳақда РИА Новости Россия Мудофаа вазирлигига асосан хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, 32 киши ҳалок бўлган – 26 йўловчи ва экипажнинг олти аъзоси.
Қайд этилишича, самолёт учиш-қўниш йўлагига 500 метр масофа қолганида ерга қулаган.









