2018 йилнинг 6 март куни Россия Федерацияси молия вазири Антон Силуанов бошчилигида делегация Ўзбекистонга келади. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ташриф дастурига кўра, Ўзбекистон-Россия молиявий мулоқоти доирасида Ўзбекистон молия вазири билан учрашув бўлиб ўтади.