Ўзбекистон | 16:21 / 07.03.2018
13070
2 дақиқада ўқилади

Меҳмонхоналар янги стандартларга мувофиқ ишлайди

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг «Туристик хизматларни сертификатлаштириш маркази» давлат унитар корхонаси томонидан Oʻz DSt 3296:2018 «Туризм хизматлари. Меҳмонхоналар ва ўхшаш жойлаштириш воситалари. Таснифлаш тизими» Ўзбекистон Республикасининг давлат стандарти ишлаб чиқилди, деб хабар бермоқда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Стандарт манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилди, туризм соҳасида стандартлаштириш бўйича техник қўмита томонидан маъқулланди ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги («Ўзстандарт» агентлиги)нинг 07.02.2018 йилдаги 08-925-сонли қарори билан тасдиқланган.

Ушбу стандарт меҳмонхоналар ва ўхшаш жойлаштириш воситаларини таснифлаш тизимини белгилайди ва ГОСТ 28681.4.-95 ўрнига қўлланилади.

Ушбу стандарт меҳмонхоналар ва ўхшаш жойлаштириш воситаларини таснифлаш тизимини, шу жумладан туташ ҳудуд, бинолар, хоналар, номерлар, техник жиҳозлар ва асбоб-ускуналар, ходимлар, ахборот таъминоти, жойлаштириш воситаси хизматларига доир талабларни белгилайди.

Стандартни ишлаб чиқиш вақтида меҳмонхоналар ва ўхшаш жойлаштириш воситаларига доир умумий (минимал) талабларни белгиловчи Oʻz DSt 3220:2017га биноан жойлаштириш воситаларига доир амалдаги талаблар ҳисобга олинган. Амалдаги эски стандартдан фарқли равишда меҳмонхоналар ва мотелларнинг эмас, балки апартотеллар, апартаментлар мажмуи (қароргоҳлар), люкс номерли меҳмонхоналар, спа-меҳмонхоналар, бутик-отеллар ва бошқа ўхшаш жойлаштириш воситаларининг ҳам таснифланишини ҳисобга олади.

Ушбу стандартни амалга жорий қилиш санаси - 2018 йил 1 август. Ушбу санадан бошлаб стандарт талаблари, туристик хизматларни сертификатлаштириш органлари томонидан сертификатлаштириш ва инспекция назоратини ўтказиш мақсадида ва турли мулкчилик шаклига эга корхоналар томонидан меҳмонхона хизматларини кўрсатиш вақтида қўллаш учун мажбурий бўлади.

Мавзуга оид