Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва Қозоғистонга автобуслар ташувини йўлга қўядиган махсус компания ташкил этилади
Ўзбекистонда йўловчиларни, биринчи навбатда, Россия ва Қозоғистонга ташиш бўйича халқаро автобус йўналишларини ташкиллаштириш билан шуғулланувчи ихтисослашган компания пайдо бўлади. Бу президентнинг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб қўйилган.
Ҳужжатда қайд этилишича, хорижга ишлаш учун чиқаётган фуқароларнинг кўпчилиги «мустақил равишда, қўшни давлатлар автотранспорт воситалари»да йўл олиб, ўзларини «йўлда жиддий хавф-хатарларга» қўйишмоқда. Ўзбекистонда халқаро рейсларни амалга оширадиган автотранспорт йўловчи ташувчилар деярли мавжуд эмаслиги айтилади.
Билдирилишича, Ўзбекистон билан чегараолди ҳудудида қўшни давлат ташувчилари томонидан амалга оширилаётган автоташувлар «Ўзбекистон темир йўллари» ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» тарифлари нархларидан 2,5-4 баробарга арзонроқ.
Ихтисослашган компания Ўзбекистон Автомобиль ва дарё транспорт агентлигининг 51 фоиз ва Ташқи иқтисодий фаолияти Миллий банкининг 49 фоиз миқдоридаги улуши билан ташкил этилмоқда.
Айтилишича, жорий йилдаёқ компания томонидан камида 100 та йўловчи автобуси харид қилиниши лозим. Улар халқаро йўловчи ташувларини амалга ошириш бўйича тегишли талабларга жавоб бериши керак. Кейинчалик автопаркни Ўзбекистон давлат кафолати остида хорижий банклар қайта молиялаштириш кредитлари ҳисобидан ошириш мўлжалланган. Миллий банк етти йиллик муддатга 20 млн доллар миқдорида кредит линиясини очиб беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ўзбекистон темир йўллари” ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари” ишлаш учун хорижга чиқаётган фуқароларга чегирмалар тақдим этиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
10:05 / 22.06.2026
Ёзги иссиқда автобусларда кондиционерлар иши текширилмоқда
08:51 / 22.06.2026
Тошкентда автобуслар учун ажратилган йўлакларга делиниаторлар ўрнатилмоқда
10:15 / 16.06.2026