Британия ва Саудия Арабистони 65 млрд долларлик ҳамкорлик ҳақида келишиб олди
Буюк Британия ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг расмий ташрифи давомида 65 миллиард фунт стерлинглик ўзаро савдо ва инвестицион ҳамкорлик ҳақида келишиб олди. Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири маъмуриятида маълум қилинди.
Келишув Буюк Британияга инвестицияларни ва икки томоннинг давлат харидларини кўзда тутади.
“Инвестициялар ва харидлардаги бу янги имкониятлар кўплаб тармоқлар, жумладан, таълим, ўқитиш ва малакалар, молиявий ва инвестицион хизматлар, маданият ва кўнгил очиш, соғлиқни сақлаш хизматлари, технология ва тикланувчи энергетика ҳамда мудофаа соҳасига тааллуқли бўлади”, деб айтилган хабарда.
Келишув икки давлатнинг бир неча йиллик ҳамкорлигини кўзда тутади.
Мавзуга оид
14:28 / 16.11.2024
Буюк Британияда фирибгарларни алдовчи “нейрон буви” ишга туширилди
13:20 / 16.11.2024
Ўзбекистон Осиё-Тинч океани минтақасида трансчегаравий савдони соддалаштириш тўғрисидаги битимга қўшилди
20:45 / 12.11.2024
Англияда биринчи аккумуляторли поезд синовдан муваффақиятли ўтди. У соатига 120 км тезликка чиқди
18:15 / 12.11.2024