Шри-Ланканинг марказий қисмида буддойилар оммаси мусулмонларнинг турар жой мавзеларига ҳужум қилишди. Бу ҳақда Associated Press хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, буддойиларни комендантлик соати, фавқулодда ҳолат режими ва кўчаларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари сонининг кўп экани ҳам тўхтата олмаган.
Хусусан, Паллекл шаҳрида ҳужум қилганлар дўконлар ва ресторанларни вайронага айлантирди, шунингдек, уйларга бензин сепиб, уларни ёқиб юборишган.
Эслатиб ўтамиз, 6 март куни Шри-Ланкада ўн кунга фавқулодда ҳолат режими жорий этилганди, бу марказий минтақада тўқнашувлар юз бергани сабаб рўй берди.

















