Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ўтаётган байрам тадбири вақтида 6 ойлик шер у билан қафасда ўйнашга рухсат берилган болаларга ҳужум қилди.

Онлардан бирида йиртқич ҳайвон назорат остидан чиқиб, тажовузкорлик намоён қила бошлаган. У ўз ҳудудидан “ўзгалар”ни ҳайдаб, бир қизчага ҳамла қилган. Қизчани шер ҳамласидан яқин атрофдаги катта ёшлилар қутқариб қолишган.

Маҳаллий нашр маълумотларига кўра, шернинг тирноқлари олиб ташлангани сабабли у қизга жиддий зарар етказмаган.

Жидда маъмурияти фестивални тугатиб, воқеани тергов қила бошлаган.