Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШ Суриядаги террорчиларга маош тўлашини айтди. Бу ҳақда турк ОАВ маълум қилди.

Эрдўғаннинг айтишича, Суриядаги барча террорчилик ташкилотлари бир марказдан бошқарилади.

Унинг таъкидлашича, Туркия қуролли кучлари тез орада Суриядаги террорчиларни тамоман йўқ қилади. 

Туркия армияси 20 январда Озод Сурия армияси билан биргаликда Суриянинг Африн туманида курд қуролланган тузилмаларига қарши ҳарбий амалиёт бошлади.