Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Hi-Tech City Тошкентнинг қаерида барпо этилиши маълум бўлди
Ўзбекистон ҳукумати Hi-Tech City Халқаро юқори технологияли инновацион марказ бунёд этилувчи ҳудудни белгилаб берди. Ушбу ҳудуд Амир Темур, Кичик ҳалқа йўли, Сандиққўрғон ва Ифтихор кўчалари ўртасида бўлади.
Марказ Тошкент ахборот технологиялари университети яқинида жойлашади, Халқаро бизнес марказ ва Ўзэкспомарказ майдонини ўз ичига қамраб олади. Унда энг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш учун қулай шароитлар яратилиши мўлжалланган.

Март ойида бўлажак марказ жойлашадиган ҳудудда бузилиши лозим бўлган турар жойлар ва иншоотлар инвентаризациядан ўтказилади. Шу ерда истиқомат қилаётган оилаларга янги ер участкалари ажратилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Тошкент шаҳри ҳокимияти ҳамда Кореянинг POSCO Daewoo корпорацияси Hi-Tech City қўшма лойиҳасини биргаликда амалга оширишдаги ҳамкорлик тўғрисида битим имзолаганди. Томонлар янги битимни жорий йилнинг 1 февралида имзолашди, у Тошкентда High Tech City юқори технологияли шаҳарни барпо этиш бўйича 2017 йилнинг 22 ноябрь куни Сеулда имзоланган битимни тўлдиради. Лойиҳа умумий қиймати 1,4 млрд доллар. Тахминан 50 гектарлик майдонда бизнес-марказлар, турар-жойлар, илмий-тадқиқот марказлари, таълим, тижорат ва саноат муассасалари ҳамда бошқа объектлар жойлашади. Барча объектлар «ақлли» технологиялардан фойдаланилган ҳолда қурилади.
Мавзуга оид
20:30 / 24.01.2026
Табиий вентиляцияни яхшилаш орқали Тошкентда чанг миқдорини камайтириш ва ёзда ҳароратни пасайтириш режалаштирилмоқда
15:48 / 24.01.2026
Тошкент метросида поезд туннелда 13 дақиқа тўхтаб қолди
09:51 / 24.01.2026
Тошкентда кучли дорилар ноқонуний муомаласига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди
16:30 / 23.01.2026