Спорт | 17:10 / 11.03.2018
23858
1 дақиқада ўқилади
«Барселона» янги трансфери ҳақида эълон қилди
«Барселона» ва «Гремио» расмий равишда Артур Рамоснинг трансфери бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда каталонияликлар расмий сайти хабар тарқатди.
Манбага кўра, «Барселона» 2018 йилнинг июлида 21 ёшли футболчига эгалик қилишни бошлайди ва бунинг учун бразил жамоасига 30 миллион евро тўлаб беради.
Яна 9 миллион еврони эса футболчининг иштирокига қараб мукофот пули сифатида тўлаб беради.
Артур Энрике «Гремио» тарбияланувчиси ҳисобланади, ушбу яримҳимоячи асосий жамоада 2015 йилдан тўп сура бошлаган. У «Гремио» сафида 52 расмий учрашувда майдонга тушган ва икки гол урган.
Мавзуга оид
12:13 / 29.09.2024
«Палмер»да покер, «Барса» 4 та гол ўтказди. Европада кун ўйинлари
11:33 / 27.09.2024
«Барса»да ажойиб старт ва катта муаммо: тер Стегенсиз қолган жамоанинг аҳволи қандай кечади?
12:22 / 16.09.2024
«Арсенал» ва «Барса» дербиларда ғалаба қозонди, Италияда — тартибсизлик
12:38 / 30.08.2024