Ходимлар самарадорлигини оширишнинг энг тезкор усулларидан бири уларни ишончли маиший техника ва электроника билан таъминлашдир. Бироқ офис учун техника танлаш, сотиб олиш ва ўрнатиш учун вақт етарли бўлмаслиги мумкин. Artel for Business корпоратив департаменти компаниялар ва ташкилотларга офис маиший техникасини танлаш, етказиб бериш ва ўрнатиш учун ёрдам беришга тайёр.
Бугунги кунда Artel for Business мамлакатимиздаги 7000 дан зиёд компаниялар ва ташкилотлар вакиллари билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда, улар орасида UMS, Ucell, RC Cola, Coca Cola, GM Uzbekistan, Nestle, Shaffof, Hydrolife Bottlers ва бошқа компаниялар бор. Artel for Business корпоратив департаменти турли хил фаолият соҳалари учун ташкилотларга мақбул бўлган 4 та тайёр бизнес ечимни таклиф этади.
1-ечим «Маиший техника билан жиҳозлаш»
Artel for Business корпоратив департаменти катта ва кичик маиший техника ҳамда офис ускуналари билан ташкилот ва компанияларни таъминлайди. Ушбу ечимни харид қилишда мижоз бевосита шахсий менежернинг хизматидан фойдаланади ва маслаҳатларини олади. шахсий менеджер мижоз учун қулай вактда ташриф буюриши, маиший техникани сотиб олиш бўйича шартномани расмийлаштириБ бериши мумкин. Бу вақтни тежайди ва офисга керакли техникаларни қидириш вақтини қисқартиради.

2-ечим «Корпоратив кредитлар»
Artel for Business’дан ушбу ечим компаниялар ва ташкилотлар томонидан ишчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини ривожлантиришга қаратилган. Artel for Business ходимлари банк вакиллари билан биргаликда корпоратив кредит олиш тўғрисида тақдимотлар ўтказади. Тақдимотдан сўнг, кредит ҳақида барча саволларни бериш ва шахсий маслаҳат олиш мумкин.
Ташкилот ходими иш жойини тарк этмаган ҳолда, энг кам ҳужжатлар тўпламини тақдим этиб дастлабки тўловсиз кредит шартномасини тузиши мумкин. Ушбу ечимни танлаш орқали, ташкилот ва компаниялар раҳбарлари ўз жамоаларига яшаш шароитини яхшилаш ва фаровонликни ошириш имкониятини яратадилар.

3-ечим «Корпоратив совғалар»











