Жаҳон | 11:21 / 14.03.2018
14621
1 дақиқада ўқилади
Имомали Раҳмон Қозоғистонга жўнаб кетди
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон бугун Қозоғистонга расмий ташриф билан жўнаб кетди. Остона шаҳрида Тожикистон раҳбари Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашувида ҳам иштирок этади.
Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар беришича, президентга ташриф давомида ташқи ишлар вазири, президентнинг ташқи алоқалар бўйича ёрдамчиси, ички ишлар вазири, соғлиқни сақлаш вазири ва меҳнат вазири ҳам ҳамроҳлик қилади.
Шунингдек, делегация таркибидан Дин ишлари бўйича қўмита, Монополияга қарши хизмат, Давлат инвестиция қўмитаси раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслар жой олган.
Мавзуга оид
20:09 / 20.09.2024
Қозоғистонда хорижликларни депортация қилиш қоидалари кучайтирилиши мумкин
08:30 / 20.09.2024
Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси “Дўстлик” ордени билан мукофотланди
16:07 / 19.09.2024
Қозоғистон 2022 йилдан бери 2,3 млрд долларлик активларни давлат ҳисобига қайтарди
12:30 / 17.09.2024