Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорликларни ундириш масалалари бўйича ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизимини яратиш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни “Халқ сўзи” нашрида эълон қилинган.
Ҳужжат билан Бош прокуратуранинг Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида (кейинги ўринларда — Бюро) қуйидагиларга мўлжалланган Ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорликларни ундириш масалалари бўйича ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизимини (кейинги ўринларда — Ягона электрон ҳамкорлик тизими) яратиш ҳақидаги таклифи маъқулланди:
қарздор-жисмоний шахслар ва уларнинг мол-мулклари, шунингдек, олиб берилиши лозим бўлган болани қидиришда Бюро ва давлат органлари, банк муассасалари ва бошқа ташкилотлар ўртасида тезкор ахборот алмашиш;
давлат ижрочиларининг қарорлари, топшириқлари, кўрсатмалари, билдиришномалари ва бошқа хабарномаларини, шунингдек, уларга жавобларни тегишли давлат органлари, банк муассасалари ва бошқа ташкилотларига электрон ҳужжат кўринишида юбориш (қабул қилиш);
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишдан бўйин товлаётган қарздорларга, шу жумладан, уларнинг мол-мулклари ва мулкий ҳуқуқларига нисбатан чеклов чораларини ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўз вақтида қўллаш.
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этишда Бюро билан электрон ҳамкорликни амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотлар (кейинги ўринларда — ҳамкорлик қилувчи ташкилотлар) рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқланди.
Бюрога мазкур рўйхатни бошқа давлат органлари ва ташкилотлар билан кенгайтириш, шунингдек, улар бўйича қарздорликларни ундириш масалалари бўйича идоралараро электрон ҳамкорлик схемасини келишилган ҳолда белгилаш ҳуқуқи берилди.
Белгиланишича, Бюро ва ҳамкорлик қилувчи ташкилотлар ўртасидаги қарздорликларни ундириш бўйича идоралараро электрон ҳамкорлик:
2 — 19-иловаларга мувофиқ схемалар бўйича;
мавжуд маълумотларнинг тезкорлиги ва ҳаққонийлигини таъминлаган ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирларни кўрган ҳолда рухсатсиз фойдаланишга имкон бермайдиган ҳимояланган телекоммуникация тармоқлари орқали;















