Жаҳон | 08:33 / 15.03.2018
21555
1 дақиқада ўқилади

«Ҳеч кимни менсимайдиган Россия» - Оқ уй Скрипаль иши бўйича баёнот берди

Фото: Steve Parsons/PA via AP ва ТАСС

Оқ уй ўзининг расмий баёноти билан Россияни ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг заҳарланишида айблаган Британия позициясини қўллаб-қувватлади.

«АҚШ ўзининг яқин иттифоқчиси Буюк Британия билан бирдам. АҚШ Буюк Британиянинг Россия британиялик фуқаро Сергей Скрипаль ҳамда унинг қизи заҳарланишига масъул экани борасидаги позициясини қўллаб-қувватлайди», - дейилади хабарда.

Оқ уйдан кўрсатишларича, бу ҳодиса «халқаро тартибларни менсимайдиган» Россиянинг ўзини тутишига жуда мос тушади.

Расмий Москва эса бундай айбловларни ҳамон рад этиб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия Россия билан барча икки томонлама алоқаларни тўхтатаётгани хабар берилганди.

Мавзуга оид