03:21 / 16.03.2018
13746

Европа Лигаси. "Боруссия" тўхтатилди, ЦСКА ва "Арсенал" кейинги босқичда

Фото: Getty Images

2017/18 йилги Европа Лигаси 1/8 финалининг навбатдаги жавоб ўйинлари ўтказилди.

Куннинг марказий ўйини Лондонда "Арсенал" ҳамда "Милан" ўртасида кечди. 

Биринчи ўйинда ўз майдонида мағлуб бўлган "Милан" жавоб ўйинида ҳам икки тўп фарқи билан енгилди – 3:1. 

35-дақиқада Чалханоглу меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан 4 дақиқа ўтиб, Уэлбек пенальтидан унумли фойдаланиб, фарқни йўққа чиқарди. 71-дақиқада Жака ҳамда 86-дақиқада Уэлбекнинг голлари эвазига лондонликлар ишончли ғалабани қўлга киритди. 

"Арсенал" икки ўйин натижасига кўра 5:1 ҳисобида "Милан"дан устун келиб, чорак финалга чиқди. 

"Лион" ўз майдонида ЦСКАни қабул қилди. Голларга бой бўлган учрашув меҳмонлар ҳисобига ҳал бўлди – 2:3. 

9-дақиқада Головин ЦСКАни ҳисобда олиб чиққан бўлса, 58-дақиқада Корне орадаги фарқни йўққа чиқарди. Орадан 2 дақиқа ўтиб, меҳмонлар Мусанинг голи эвазига яна олдинга чиқиб олишди. 65-дақиқада Вернблум фарқни 2тага оширди. Диаснинг 71-дақиқада киритган голи мезбонларга етарли бўлмади. ЦСКА икки ўйиндаги ғалабага эвазига чорак финалга йўл олди. 

Яна бир ўйинда "Боруссия Дортмунд" "Ред Булл" майдонига сафар қилди. Голсиз дуранг билан якунланган ўйин мезбонлар фойдасига ишлади – "Ред Булл" икки ўйин натижасига кўра кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. 

Арсенал Англия – Милан Италия 3:1

Голлар: 0:1 – 35 Чалханоглу, 1:1 – 39, пенальти Уэлбек, 2:1 – 71 Жака, 3:1 –86 Уэлбек.
Арсенал – Оспина, Мустафи, Монреаль, Бельерин, Косьельни (Чемберс, 11), Рэмзи, Жака, Уилшер, Озил (Колашинац, 79), Мхитарян (Эль-Ненни, 69), Уэлбек.
Милан – Доннарумма, Романьоли, Бонуччи, Родригес, Кессиэ (Локателли, 79), Монтоливо, Борини, Чалханоглу (Бонавентура, 70), Сусо, Андре Силва, Кутроне (Калинич, 67).
Огоҳлантиришлар: Доннарумма (39), Романьоли (39), Чалханоглу (40), Борини (42), Монреаль(45), Сусо (61).
Биринчи ўйин – 2:0.

Лион Франция – ЦСКА Россия 2:3 

Голлар: 0:1 – 39 Головин, 1:1 – 58 Корне, 1:2 – 60 Муса, 1:3 – 65 Вернблум, 2:3 –71 Диас.
Лион – Антони Лопеш, Марсело, Марсал (Менди, 70), Тете, Диакаби, Ндомбеле, Тузар, Корне, Ферри (Маолида, 68), Депай (Траоре, 66), Диас.ЦСКА – Акинфеев, Игнашевич, Березуцкий (Щенников, 46), Набабкин, Березуцкий, Натхо, Кучаев, Вернблум, Дзагоев, Головин, Муса (Витиньо, 73).
Огоҳлантиришлар: Набабкин (13), Муса (36), Диас (78).
Биринчи ўйин – 1:0.

Ред Булл Австрия – Боруссия Д Германия 0:0

Ред Булл – Вальке, Рамальо, Ульмер, Лайнер, Чалета-Цар, Эдара (Ябо, 82), Шлагер (Вольф, 79), Самассеку, Бериша, Хван Хи Чхан (Гульбрандсен, 66), Дабур.
Боруссия Д – Бюрки, Загаду, Шмельцер, Пишчек, Папастатопулос, Дауд, Кастро (Геррейру, 62), Гетце (Филипп, 46), Шюррле, Ройс (Исак, 46), Батшуайи.
Огоҳлантиришлар:
Папастатопулос (46), Хван Хи Чхан (52), Бериша (63), Ульмер (87), Загаду(89), Самассеку (90).
Биринчи ўйин – 2:1.

Top