Ушбу авиазарба оқибатида оддий аҳоли вакилларидан 16 нафари ҳалок бўлди, деб маълум қилган SANA агентлиги. Қурбонлар орасида болалар ҳам борлиги айтиляпти. Шунингдек, бомбардимон оқибатида ўнлаб жабрланганлар ҳақида хабар қилинган. Шифохона директорининг сўзларига кўра, етказилган зарар туфайли муассаса беморлар учун ёпиб қўйилган.

Шу билан бирга, Туркия Қуролли кучлари бош штабининг твиттердаги саҳифасида хабар беришича, Африндаги шифохонага ҳеч қандай авиазарба берилмаган.

«Турк қуролли кучлари томонидан Африндаги шифохоналар бомбардимон қилингани ҳақидаги хабар ҳақиқатдан йироқ», - дейилади хабар матнида.

Туркия бош штабидан таъкидлашларича, Сурияда «Зайтун новдаси» амалиёти оддий аҳолига зарар келтирмаган ҳолда ўтказилмоқда.