Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Қалбаки» асал учун – ЭКИҲнинг 15 бараваригача жарима
Фото: pi
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги модда киритиш таклиф этилмоқда, унда асал ва асал маҳсулотларини қалбакилаштирганлик учун жавобгарлик назарда тутилади.
Norma’нинг ёзишича, лойиҳа бўйича қалбакилаштириш деганда қуйидагилар тушунилади:
• табиий асалари асалига турли аралашмаларни қўшиш;
• асални бошқа унга ўхшаш маҳсулотлар билан алмаштириш;
• била туриб тўлиқ ёки ишончли бўлмаган маълумотлар берилган маҳсулотлар хоссаси ва сифатини атайин ўзгартириш.
Фуқароларга солинадиган жарима ЭКИҲнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорни ташкил қилади, ҳуқуқбузарликлар бир йил давомида такрор содир этилганда – ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача. Ҳуқуқбузарликда айбдор деб топилган мансабдор шахслар ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, такрор содир этилганда – ЭКИҲнинг 10 бараваридан 15 бараваригача жарима тўлайди.
Қалбакилаштирилган асал ва асал маҳсулотларини олиб кириш ва сотиш маъмурий жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.
Бундай ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатларини маъмурий судларга бериш таклиф этилмоқда.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Мавзуга оид
11:49 / 20.05.2026
5 минг сўмлик колбасалар: огоҳлантириш ва жарима етарли чорами?
18:55 / 15.05.2026
Тошкентда нотўғри «парковка» қилинган автомобиллар жарима майдонига олиб кетилади
11:36 / 14.05.2026
Юридик шахсларга жарима қўллаш тартиби ўзгаради
12:21 / 09.05.2026