Венесуэла парламенти депутати Хосе Герра Апура штатидаги Элорса шаҳри аҳоли пунктига номдош валютасини ишлаб чиқаргани ҳақида маълум қилди.
"Нақд пуллар билан боғлиқ инқироз сабаб маҳаллий валюталар муомалага киритила бошлади. Мана — Апур штатидаги Элорса шаҳри "элорса" валютасини муомалага киритди. Гиперинфляция ва нақд пуллар етишмовчилиги "мини-марказий банклар"нинг юзага келишига сабаб бўлмоқда", - деди Герра.
Бундан аввал Венесуэлада тўпланган инфляция даражаси 2017 йилнинг февралидан 2018 йилнинг февралига қадар 6000 фоиздан кўпроққа ошгани ҳақида маълум қилинган эди.

















