Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Си Жинпингга табрик йўллади
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси раиси Си Жинпингга олий лавозимга қайта сайлангани муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Давлатимиз раҳбарининг қутловида ХХР раисининг қайта сайлангани ҳамда Бутунхитой халқ вакиллари йиғинининг 13-чақириқ биринчи сессиясида қабул қилинган тарихий қарорлар Хитойни ҳар томонлама ривожлантириш, халқаро сиёсий ва иқтисодий майдонда унинг нуфузли ва тараққий этган давлат сифатидаги ўрни ва аҳамиятини мустаҳкамлаш, глобал миқёсда, шу жумладан минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қилишига ишонч билдирилган.
Бугунги кунда мамлакатлар ўртасидаги дўстона муносабатлар, аввало ХХР Раисининг шахсий эътибори ва қўллаб-қувватлаши туфайли энг юксак – стратегик шериклик даражасига чиққани, амалда ҳар томонлама ўйланган ва ўзаро манфаатли хусусият касб этгани мамнуният билан қайд этилди.
Ҳукуматлар, вазирлик ва идоралар, ишбилармон, молиявий ва илмий доиралар ўртасидаги узоқ муддатли ва кўп қиррали ҳамкорлик фаол ривожланмоқда.
Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида саноат, энергетика, транспорт-коммуникация, қишлоқ хўжалиги, банк-молия ва кўплаб бошқа соҳаларда йирик қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Мамлакатлар халқларини ҳар томонлама яқинлаштириш ва ўзаро англашувни чуқурлаштиришга хизмат қиладиган минтақалараро ва маданий-гуманитар алоқаларнинг тобора мустаҳкамланиб бораётгани таҳсинга сазовор, дейилган давлат раҳбарининг қутловида.
Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
20:11 / 26.05.2026
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади
14:15 / 21.05.2026
Путин ва Си Жинпинг учрашуви. Асосий тафсилотлар
12:19 / 20.05.2026