«Ит боласи». Маҳмуд Аббоснинг Исроилдаги элчи ҳақидаги сўзлари АҚШни ғазаблантирди
АҚШнинг халқаро музокаралар бўйича махсус вакили Жейсон Гринблаттнинг билдиришича, Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос Қўшма Штатларнинг Исроилдаги элчисини «асоссиз ҳақорат қилди». Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Аввалроқ Аббос элчини Иордан ғарбий соҳилидаги яҳудийлар турар-жойларини қўллаб-қувватлагани учун «ит боласи» деб атаганди.
«Унинг Трамп маъмурияти аъзоларига нисбатан умуман қабул қилиб бўлмас ҳақоратларига қарамай, сўнгги сўзлари менинг яхши дўстим ва ҳамкасбим элчи Фридманга қарата айтилган чидаб бўлмас ҳақоратдир. Бироқ, биз Фаластин халқи ва тинч ҳаёт кечириш учун керак бўлган ўзгаришлар тарафдори бўлиб қоламиз», - дея айтиб ўтди Гринблатт.
АҚШ ва Фаластин ўртасидаги можаро Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп Ал-Қудсни Исроил пойтахти сифатида тан олишини эълон қилганидан сўнг янада кескинлашди.
Мавзуга оид
16:10
АҚШ РФ ва ХХРни ASEAN давлатлари баёнотини блоклашда айблади
10:09
АҚШнинг Полшадаги янги РҚМ базаси Россия ракеталарини уриб тушира олади
13:07 / 13.10.2024
«Чекмайди ва онда-сонда озгина ичади». Камала Ҳаррис ўз тиббий картасини эълон қилди
16:29 / 12.10.2024