Жаҳон | 09:25 / 20.03.2018
18962
1 дақиқада ўқилади

Савченко иштирокидаги шокка туширувчи видео эълон қилинади – Порошенко вакили

Фото: Drop of Light

Украина президенти Пётр Порошенконинг Олий рададаги вакили Ирина Луценко пайшанба кунги йиғилишда халқ депутати Надежда Савченко иштирокидаги «шокка туширувчи видеони» эълон қилишга ваъда берди. Бу ҳақда «Пётр Порошенко блоки» фракцияси сайтида хабар қилинади.

Рада пайшанба куни Украина бош прокуратурасининг Савченкони жиноий жавобгарликка тортиш, қўлга олиш ҳамда ҳибс қилиш бўйича тақдимномасини кўриб чиқади.

«Пётр Порошенко блоки» фракцияси барча уч позиция учун овоз беради – депутатлик дахлсизлигини бекор қилиш, қўлга олиш ва ҳибс қилиш. Йиғилишда сизларнинг эътиборингизга тақдим этиладиган видео, бутун жамиятни шокка туширади», - дея маълум қилди Луценко.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Савченко терактга тайёргарлик кўришда гумонланиб ҳибсга олиниши мумкин экани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид