Жамият | 16:10 / 20.03.2018
10960
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида қоядан қулаган фуқаро қутқарилди

Фото: ФВВ

Жорий йилнинг 18 март куни Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «Тезкор рақамига» Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Учбов қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро тоғли ҳудудда йўқолиб қолганлиги тўғрисидаги мурожаат келиб тушади, деб хабар бермоқда ФВВ ахборот хизмати.

Шундан сўнг, «Чимён» қутқарув отряди қутқарувчилари У.Кулиев, Д.Очилов, Ф.Абдиев ва И.Мирзаахмедовлар воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, қидирув ишларини амалга оширдилар. Натижада, қутқарувчилар тана қисмига кўплаб жароҳат етган фуқарони топишга муваффақ бўлишди. 

Аниқланишича, жабрланган фуқаро тоғён бағрида сайр қилиш жараёнида эҳтиётсизлик туфайли сирпаниб кетиб, тахминан 4 метр баландликдан қулаб тушган. Бунинг оқибатида, ўнг оёғида очиқ синиш, ўнг қўли ва чап оёғида синиш ҳолатлари, шунингдек, бош қисмида ҳам жароҳат кузатилган.

Ўз вақтида ёрдамга келган қутқарувчилар тезда жабрланган фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш билан бирга уни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилишади ҳамда тез ёрдам ходимларига топширдилар. Ҳозирги вақтда жабрланувчининг аҳволи – ўрта даражада.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид